Пазанда-бекажон сайтига хуш келибсиз!
                                
  • Бош сахифа
  • Менинг профилим
  • Чикиш              
  • Ассалому алайкум  Хурматли Мехмон                 
  • Сайтимиздаги рецепт ва расмларни муаллиф рухсатисиз кучириб олиш ёки бошка сайтларга жойлаш катьиян таькикланади. Рейептлардан факатгина Администратор рухсати билангина кучирма олиш мумкин                                 
   



Главная » 2013 » Декабрь » 5 » Каймокли ажойиб торт
22:23
Каймокли ажойиб торт

Бисквитига:

• 9 та тухум

• 1,5 ст шакар

• 1,5 ст ун

• Ванилин

Кремига:

• Ярим л каймок

• 4-5 о/к шакар

• 1 та банан

• Ярим плитка шоколад

Безаги учун:

• Шоколад,шоколадли глазурь

Тухум оки саригидан ажратилиб,яхшилаб купиртирилади

Шакар 4-5 булиб солинади.

тухум сариглари бирданига кушиб,енгил аралаштирилади

Охирида ун кушиб,1 -2 аралаштриб,туртбурчак колипга солиб пишириб олинади

Унгача крем тайёрланади

Каймок шакар билан купиртирилади

1 пиёлачаси олиб куйилади

Колганига кубик тугралган банан,шоколад ва желатин кушилади

Яхшилаб аралаштирилади

Бисквит яхшилаб совугач,2 га булинади

Кремни хаммаси бир текис килиб сурилади

2 – бисквит ёпилади

Олиб куйилган крем чеккаларига суртиб чикилади

Глазурь ва шоколад ёрдамида безатилади

1 о/к желатинга 3-4 о\к сув солиб,ярим соатга ивитиб куйилади

Газда ярим дакикача яьни желатинлар эриб булгунича ушлаб турилади

Сал совугач,кремга кушилади

 *Тортни истаганлар пропитка килиши мумкин

 *Кремига кушимча сифатида грек ёнгогидан кушиш мумкин


Булим: Тортлар | Курилди: 6424 | Жойлади: Мунирахон | Рейтинг: 3.0/11
Хамма хабарлар: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]