Пазанда-бекажон сайтига хуш келибсиз!
                                
  • Бош сахифа
  • Менинг профилим
  • Чикиш              
  • Ассалому алайкум  Хурматли Мехмон                 
  • Сайтимиздаги рецепт ва расмларни муаллиф рухсатисиз кучириб олиш ёки бошка сайтларга жойлаш катьиян таькикланади. Рейептлардан факатгина Администратор рухсати билангина кучирма олиш мумкин                                 
   



Главная » 2014 » Март » 26 » Кокосли печенье
10:55
Кокосли печенье

Рецептни Алия опанинг блогларидан олдим.Айни чой билан ичадиган ширинлик экан...Факат масалликлар микдорига озгина узгартиришлар киритилди.

Хамирига:

• 200 гр хона хароратида юмшаган марагарин

• 80 гр шакар(6 о/к тула)+ 20 гр

• 1 та тухум

• 280 гр ун

• 2 ч/к разрыхлитель

• 40 гр кокосовая стружка

Ботириб олиш учун -10 гр кокосовая стружка

Юмшаган маргаринга шакар кушиб купиртирилади.

Тухум кушиб яна купиртирилади

Курук масалликлар алохида идишда аралаштириб олинади.

Ва маргиринли массага кушиб...

Хамир корилади.хамир жуда ёпишкок ва юмшок булади

Салафанга ураб ярим соатга музлаткичга куйилади

Сунг 5 та зувалага булинади.Зувалалар ингичка колбаса шаклида ёйилдаи ва 10 та булакка кесилади.Силиндр шаклига келтирилади.

Кокосовая стружкага булаб олинади.

Курук листга жойланади.

Кизиб турган духовкада то усти кизаргунича пишриб олинади.

Кушимча:

* Рецептда курсатилган шакар микдори камрок курсатилган.Шунинг учун яна 20 гр кушимча килиб кушилади

Манба:www.kulinariya123.blogspot.com

Булим: Печеньелар | Курилди: 4296 | Жойлади: Мунирахон | Теги: кокосли печенье | Рейтинг: 3.2/5
Хамма хабарлар: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]