Пазанда-бекажон сайтига хуш келибсиз!
                                
  • Бош сахифа
  • Менинг профилим
  • Чикиш              
  • Ассалому алайкум  Хурматли Мехмон                 
  • Сайтимиздаги рецепт ва расмларни муаллиф рухсатисиз кучириб олиш ёки бошка сайтларга жойлаш катьиян таькикланади. Рейептлардан факатгина Администратор рухсати билангина кучирма олиш мумкин                                 
   



Главная » 2014 » Май » 24 » Ок-кора каватли пирог
22:19
Ок-кора каватли пирог

Тавсия киламан жудаям осон ва мехмонлар учун мазали пиширик!

Хамирига:

• 1 коса катик

• 1,5 ст шакар

• 1 ч/к сода

• 1 ч/к разрыхлитель

• 4-5 о/к какао

• 120 гр эритилган маргарин

• 4 та тухум

• ун (куюк булгунича)

Кремига:

• 2 ст сут

• ярим ст шакар

• ярим банка варёное сгущёнка

• 200 гр юмшаган маргарин

4 о/к ун

катикка сода ва разрыхлитель солиб,енгил аралаштрилади

Тухум ва шакар купиртирилади

Эритилган маргарин ва катикли аралашма солиб,енгил аралаштрилади.

Ун солиб,яхшилаб аралаштирилади.

2 га булинади ва 1 тасига какао солинади.

Унча катта булмаган лист усимлик ёгида ёгланади

Ок хамир солинади ва кошикда ёйилади

Кизиб турган духовкада ярим соатча пишириб олинади

Кора хамир хам юкоридагидек тартибда пишириб олинади

Крем:2 ст сутга 4 о/к ун,ярим ст шакар кушиб,оловга куйилади.тепасида тинмасдан венчикда ковлаб турилади.

Узоги б-н 2 дакикада куйилиб тайёр булади.газдан олиб,яхшилаб совутилади.

200 гр юмшаган маргарин совуган крем б-н купиртрилади ва ярим бана варёное сгущёнка солиб купиртирилади.

бисквитни буйи паст булгани учун хар иккала хамирни уртасидан булдим ва ок-кора тартибда тахлаб,хар бир кават орасига аямасдан крем сурдим.

Устини таьбга кура безатасиз.Музлаткичда совутилиб кейин истеъмол килинади

Булим: Ширали ва ширасиз пироглар | Курилди: 8527 | Жойлади: Мунирахон | Рейтинг: 2.7/19
Хамма хабарлар: 2
0  
2 Мунирахон   (20.01.2015 16:12)
Salom,o'xshaganindan xursandman,ishlaringizga omad tilayman

1 Nozanin   (29.12.2014 22:40)
Rahmat judaham zor 4ikdi

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]