Пазанда-бекажон сайтига хуш келибсиз!
                                
  • Бош сахифа
  • Менинг профилим
  • Чикиш              
  • Ассалому алайкум  Хурматли Мехмон                 
  • Сайтимиздаги рецепт ва расмларни муаллиф рухсатисиз кучириб олиш ёки бошка сайтларга жойлаш катьиян таькикланади. Рейептлардан факатгина Администратор рухсати билангина кучирма олиш мумкин                                 
   



Главная » 2014 » Март » 20 » Пахлава
21:29
Пахлава


Хаммага синаб куришни тавсия киламан,магазинникидан фарк килмайди,хатто ундан хам мазалирок деб уйлайман.Демак,масалликлар:
Хамирига:
• 250 гр музлаган маргарин
• 1 ст катик(озгина,тахминан 1 кошикча майонез кушилади)
• 3,5-4 ст ун
• 1 ч/к разрыхлитель
• 5 та тухум сариги
Безесига:
• 6 та тухум оки
• 2 ст шакар
• 2 ст чакилган ёнгок
• 1 ст магиз
• ванилин
Юзига:
• 1 та тухум сариги
 2 о/к асал
 1 ч/к сариёг ёки маргарин
• безак учун ёнгок
Тайёрланиши:
Маргарин йирик киргичдан утказилади ва ун кушиб,урвок хосил булгунича укаланади
Алохида идишда катик,разр ва тухум сариклари аралаштирилади
Урвокка кушилади ва хамир корилади.
10 дакикага музхонага куйилади
Унгача безе тайёрлаб олинади.Яьни тухум оклари каттик булгунича купиртирилади ва шакар оз-оздан кушиб борилади.
Ёнгок,магиз ва ванилин кушилади
Хамир 3 тага булинади.2 таси йирик ва 1 таси кичикрок.Кичиги жувада лист баробар ёйилади ва листга жойланиб,180 С да 15 дакика атрофида пишириб олинади.
2-хамир хам ёйилиб,курук листга жойланади.
Безенинг ярми хамир устига сурилади.
тайёр пишган хамир жойланади ва колган безе хам суриб,текисланади.
3-хамир хам ёйилади.Чеккалари бирлаштрилади.юзига тухум сариги суртилади.
Ёнгок билан безатилади.яна 180 С да 40 дакикача пиширилади.
Алохида идишда асал ва сариёг эритилиб,пахлаванинг устига суртиб чикилади ва яна 5 дакика пишириб олинади.
Пахлава тайёр.Яхшилаб совутилгач,кесилади ва дастурхонга тортилади.Ёкимли иштаха!

Булим: Ширали ва ширасиз пироглар | Курилди: 5008 | Жойлади: Мунирахон | Теги: Пахлава смотреть онлайн | Рейтинг: 2.5/6
Хамма хабарлар: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]