Пазанда-бекажон сайтига хуш келибсиз!
                                
  • Бош сахифа
  • Менинг профилим
  • Чикиш              
  • Ассалому алайкум  Хурматли Мехмон                 
  • Сайтимиздаги рецепт ва расмларни муаллиф рухсатисиз кучириб олиш ёки бошка сайтларга жойлаш катьиян таькикланади. Рейептлардан факатгина Администратор рухсати билангина кучирма олиш мумкин                                 
   



Главная » 2014 » Март » 28 » Шоколад на кипятке(Хул бисквитлар)
21:39
Шоколад на кипятке(Хул бисквитлар)

Айни шоколадли пишириклар ихлосмандлари учун ажойиб рецепт...

Ушбу мазали бисквит хул бисквит номини олган.Таркибига кайнок сув солинади ва шу хисобига коржлар нам булиб чикади.Ундан тортлар тайёрлашда хам фойдаланса булади.Юмшок .булгани учун уни 2-3 кунгача бемалол саклаш мумкин.

Демак,масалликлар:

Бисквит:

• 1 ст шакар

• 2 ст ун

• 5 о/к какао

• 1,5 ч/к сода

• 1 ст сут

• 1 ст кайнок сув

• 2 дона йирик тухум

• 0,5 ст эритилган маргарин

Исталган крем.Ман мана бу кремдан фойдаландим

Крем:

• 1 ст сут

• 0,5 ст шакар

• 1 та тухум

• 2 ч/к картошка крахмали

• ванилин ва какао

Тухум оппок булгунича купиртирилади.

Шакар хам солиб купиртирилади.

Сут ва эритилган маргарин солиб аралаштирилади.

Алохида идишда ун,сода,шакар ва какао аралаштириб олинади.Шакардан бошка махсулотлар элаб олинади.

Тухумли массага унли аралашма кушиб,аралаштирилади.

Охирида кайнок сув хам кушиб купиртирилади.Масса сметанадек суюк холатда булади.

Ёг суртилган колип ёки листга солиб пиширилади.

Листдагиси 35 дакикаларда,колипдагиси эса 45-50 дакикаларда токи усти котгунича пишириб олинади

Крем:Сутга шакар ва крахмал солинади.

Оловга куйиб,аралаштириб турган холда тухум кушилади.Сал куйилгач,олов учирилади ва какао кушилади

Совуган бисквит 2 га булинади ва крем суртилади

Исталганча безатилади.Ман эса хар бир булакни хар хил куринишда безатдим.Ёкимли иштаха!!!

Булим: Тортлар | Курилди: 7596 | Жойлади: Мунирахон | Рейтинг: 2.7/20
Хамма хабарлар: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]