Пазанда-бекажон сайтига хуш келибсиз!
                                
  • Бош сахифа
  • Менинг профилим
  • Чикиш              
  • Ассалому алайкум  Хурматли Мехмон                 
  • Сайтимиздаги рецепт ва расмларни муаллиф рухсатисиз кучириб олиш ёки бошка сайтларга жойлаш катьиян таькикланади. Рейептлардан факатгина Администратор рухсати билангина кучирма олиш мумкин                                 
   



Главная » 2014 » Апрель » 10 » Мевали бахорий торт
21:23
Мевали бахорий торт

Бахорий ва осон торт.Оила аьзоларингиз ва мехмонларни мамнун килади деган умиддаман.Агарда тайёр торт 1 кунча музлатиб куйилса,максадга мувофик буларди.Демак масалликлар:

Бисквитига:

• 9 та тухум

• 1,5 ст шакар

• 1,5 ст ун

• Ванилин

Кремига:

• Ярим литр каймок

• 4-5 о/к шакар

• 1 та банан

• 1 та киви

• 1 та апелсин

Безак учун:

Пропитка ва кокосовая стружка ва шоколад

Тухум оки саригидан ажратилиб,яхшилаб купиртирилади

Шакар 4-5 булиб солинади.

тухум сариглари бирданига кушиб,енгил аралаштирилади

Охирида ун кушиб,1 -2 капгирда аралаштириб,туртбурчак колипга солиб,50 минут,1 соатларда пишириб олинади

Унгача крем тайёрланади

Каймок шакар билан купиртирилади

1 пиёлачасига кубик тугралган банан,апелсин ва кивининг бир кисми солиниб,аралаштирилади

Бисквит совутилади ва иккига булинади.

Пропитка килинади.

Мевали крем сурилади ва 2-корж ёпилади.

Колган ок крем сурилади.

Кокосовая стружка ва шоколад,мевалар билан безатилади

Булим: Тортлар | Курилди: 9877 | Жойлади: Мунирахон | Рейтинг: 2.5/25
Хамма хабарлар: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]